Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Sohaga oid xabarlar » “Кўриб турибсизлар, қорақалпоқ заминида яшаб, ишлаётган одамларнинг эртаси бугунидан яхши бўлиши учун катта марраларни олганмиз.

“Кўриб турибсизлар, қорақалпоқ заминида яшаб, ишлаётган одамларнинг эртаси бугунидан яхши бўлиши учун катта марраларни олганмиз.

6-09-2024, 17:43
55
Бунинг учун ҳамжиҳат бўлиб, олдимизда турган қийинчиликларни енгиб ўтиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз шарт ва зарур.

Мақсадимиз битта – азалдан дўст-қардош, оға-ини, қуда-анда бўлиб яшаётган ўзбек ва қорақалпоқ оилаларининг тинч ва фаровон, бахтли ҳаётини таъминлаш. 

Қилаётган барча ишларимиз, келгусида амалга оширадиган улкан режа ва дастурларимиз замирида айни шу мақсад ётибди”,
 - деди давлатимиз раҳбари.

Қорақалпоқ заминида эл-юрт учун ўзини аямасдан меҳнат қилишга бел боғлаган  инсонлар, кўзи ёниб, келажакка талпиниб турган азму шижоатли ёшлар кўплиги, фақат уларнинг йўлини очиб бериш, эзгу ғоя, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди. 

"Илгари ҳам айтганимдек, ўзбек ва қорақалпоқнинг тарихи ҳам, тақдири ҳам бир. Ва мен ишонаман, бизнинг ёруғ, бахтли келажагимиз ҳам албатта бир бўлади",
 - деди Президент сўзининг якунида.

Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди, Қорақалпоғистон жамоатчилиги билан очиқ мулоқот қилинди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring