25 апрель - Бутунжаҳон безгакка қарши курашиш куни.

Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кура хар йили ер юзида 1,5 дан 2,7 миллионгача одам безгак касаллигидан вафот этади. Безгак касаллиги тарихига назар солсак, касаллик жуда қадимдан Африка қитъасида пайдо бўлган, кейинчалик Европа ва бутун ер юзига тарқалган.
Безгак юқумли паразитар касаллик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, жигар ва талоқни катталашиши, камқонлик билан кечувчи, касаллик. Безгак касаллиги инсонларга Анофелес авлодига мансуб чивинлар чақиши, зарарсизлантирилмаган тиббий анжомлар, қон қуйиш орқали ва хомиладор бемор онадан болага юқиши мумкин.
Хоразм Вилояти ва Урганч шахрида безгак касаллигини тарқатувчи Анофелес туркумидаги чивинларнинг икки хил тури учрайди. Анофелес чивинлари қон суриш мақсадида, улжа излаб уч километр масофагача учиб бориши, касалликни инсонларга юктириши, тарқатиши фанда исботланган. Битта урғочи Анофелес чивини мавсумда 3000 тагача тухум қуйиши мумкин.
ЖССТашкилоти томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Респуликаси безгак касаллигидан холи худуд мақомини олган ва Республикамизда безгак касаллигининг қайта тикланишини олдини олиш миллий дастури буйича амалга оширилиши керак булган чора-тадбирлар белгиланган. Шунга қарамасдан Республикамизга касалликнинг четдан кириб келиш холатлари учраб турибди. Ҳозирда мамлакатимизда туризм, миграция, савдо-сотиқ ривожланаётган бир пайтда тижорат, зиёрат, сайёхат мақсадларида Хоразм Вилояти ва шахримиз ахолисини Безгак касаллиги буйича нохуш бўлган давлатларга бориб-келиши кузатилмокда, шунингдек безгак касаллиги билан касалланган инсонларни кириб келиши ва ахоли орасида тарқалиш хавфини сақлаб турибди.
Мухтасар қилиб айтганда агарда Сизни эт увишиши, совқотиш, кўп тералаш, бир вақтда валажали қалтироқ тутиши, тана ҳароратини кескин кўтарилиши каби холатлар безовта қилса зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишингиз кераклиги туғрисида эслатиб, безгакдан огох булишга чақирамиз!
🖊Урганч шахар СЭО ва ЖСБ паразитология бўлими ва лабораторияси мудири, олий тоифали паразитолог шифокори С.П.Атаева.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring