Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Марбург геморрагик иситмаси касаллиги.

Марбург геморрагик иситмаси касаллиги.

28-10-2024, 14:11
56

Марбург геморрагик иситмаси (Марбург геморрагик иситмаси синонимлари: Марбург касаллиги, серкопитек касаллиги, яшил маймунлар касаллиги, Мариди геморрагик иситмаси); ингл. Марбург дисеасе) ўткир вирусли ўта юқумли касаллик бўлиб, оғир кечиши, юқори ўлим, геморрагик синдром, жигар, ошқозон-ичак тракти ва Марказий асаб тизимининг шикастланиши билан тавсифланади.
Марбург вируси оғир ва тез-тез ўлимга олиб келадиган геморрагик иситмани келтириб чиқариши мумкин. Вирусга 1967 йилда Германиянинг Марбург шаҳри номи берилган. Сабаби ўшанда илк бор Марбургдаги лабораторияда ходимлар вирусни юқтириб олган. Вирус Угандадан лаборатория тадқиқотлари учун келтирилган Африка яшил маймунларини ёриб кўриш пайтида қон ва тана аъзоларидан юққан. Шундан кейин Германиянинг Франкфурт, Сербиянинг Белград шаҳрида ҳам касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Мевахўр кўршапалаклар бу вирусни олиб юради. Маймунлар юқтиргандан кейин узоқ яшамайди.
Эпидемияси:  Ангола, Конго Демократик Республикаси, Экваториал Гвинея, Кения, Гана, Гвинея, Уганда, Жанубий Африка (яқинда Зимбабвега саёҳат қилган одамда) ва Танзанияда қайд этилган. Ҳозиргача рекорд даражадаги энг катта эпидемия 2005 йилда Анголада бўлган. Унда 374 киши вирусни юқтириб, 329 нафари ўлган.
Белгилари: Марбургнинг инкубaцион даври одатда 3-10 кун. Симптомлар вирус юққан кундан 21 кун ўтиб бошланади. Камдан кам ҳолатларда 28 кунгача чўзилиши мумкин.
Дастлабки даврда бемор бош оғриғидан шикоят қилади, кўкрак қафасидаги оғриқлар, нафас олиш пайтида кучаяди, кўкрак қафаси оғриғи, баъзида қуруқ йўтал. Қуруқлик ҳисси ва томоқ оғриғи пайдо бўлади. Фаренкс шиллиқ қаватининг гиперемияси, тилнинг учи ва қирралари қизил доғлар, қаттиқ ва юмшоқ танглайда, тилда пуфакчалар пайдо боўлади, улар очилганда сирт эрозияси ҳосил бўлади. Мушакларнинг оғриқлари, айниқса орқа, бўйин, чайнаш мушаклари кучаяди, уларнинг палпацияси оғриқли бўлади. Касалликнинг 3-4-кунидан бошлаб крамп характеридаги қорин оғриғи қўшилади. Нажас суюқ, сувли, беморларнинг ярмида нажасда қон аралашмаси (баъзан қуйқалар) ёки ошқозон-ичакдан қон кетиш белгилари (мелена) мавжуд. Баъзи беморларда қусишда сафро ва қон аралашмаси билан қусиш пайдо бўлади. Диарея деярли барча беморларда кузатилади (83%), тахминан бир ҳафта давом этади; қусиш камроқ учрайди
Симптомлар тобора кучайиб бориши мумкин. Аксар беморларда 5-7 кундан кейин тошмалар пайдо бўлади. Оғир ҳолатларда тери остидаги қон кетиш, шиллиқ қаватлардан қон кетиш кузатилади. Марбургнинг кўпгина дастлабки белгилари безгак ва бошқа юқумли касалликларга ўхшайди. Касаллик лаборатория текширувида аниқ бўлади.
Профилактикаси: Вируснинг юқиши олдини олиш чоралари бошқа геморрагик иситма вирусларига ўхшайди. Ҳимояланишда энг муҳими – инфекцияланган тана суюқликларини, жумладан, қон ва қонли суюқликлар билан ишлаганда ҳушёр бўлиш керак. Вирус юқтирган одам билан, вирусга тест натижалари манфий чиқмагунча, алоқага киришмаслик тавсия этилади. Ўзида вирус аломатларини сезган бемор дарҳол ўзини бошқалардан изоляция қилиши ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши керак.
Ушбу вирус учун ҳали вакцина ишлаб чиқилмаган. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги  Урганч Шахар бўлими.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring