Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Йиғилишда кун тартибида кўрсатилган масалалар юзасидан маърузалар тингланмоқда.

Йиғилишда кун тартибида кўрсатилган масалалар юзасидан маърузалар тингланмоқда.

24-10-2024, 17:32
44
Баҳром Игамбердиев,  
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори:

‼️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-14-сон қарорида берилган вазифалар ижроси, жойлардаги ДПМларда шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш тадбирларининг амалга оширилиш ҳолати бўйича маълумот тақдим этди. 

📋 Республикамизда охирги йилларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашга йўналтирилган қатор ишлар амалга оширилди. 

Жумладан, аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини амалга оширилиши натижасида ОИВ инфекциясига йилига 4,5 млндан ортиқ текширувлар ўтказилди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring