Урганч шахар СЭО ва ЖС бўлимида "Грипп касаллигининг олдини олиш "бўйича семинар ташкил этилди.


Семинарда Урганч шахарда жойлашган ДПМларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ,инфекционист врачлар, қабулхона врачлари ва хамширалари иштирок этдилар. Семинарда Урганч шахар СЭО ва ЖС бўлими врач эпидемиологи Римма Қиличева сўзга чиқиб айни вақтда шахарда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида қилиниши лозим бўлган ишларни батафсил тушунтириб берди.Урганч тиббиёт институти ўқитувчилари Б.Саидов ва С.Рахимовалар семинар иштирокчиларига грипп касаллигининг эпидемиологияси ва олдини олиш чора тадбирлари тўғрисида сўзлаб бердилар.Семинар мазмунли ва қизиқарли тарзда ўтди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring











