Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди

Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди

29-09-2025, 15:19
31
 Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Бу фаслда кўпчилик, айниқса, болаларда иммунитет сустлашиб, шамоллаш ва мавсумий вирусли касалликларга чалиниш хавфи ортади. 

👨‍👩‍👧‍👦 Шу боис ҳар бир ота-она бу даврда фарзандининг гигиена ва саломатлик қоидаларига амал қилиши учун эътиборли бўлиши зарур.

📌 Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова бу борада ўзининг бир қанча тавсияларини берди.

🧼 1. Қўл гигиенаси – биринчи қадам.

➡️ Болалар мактаб ва боғча ҳамда жамоат транспортида одамлар билан доимий алоқада бўлади. Бу эса вирусларнинг осон тарқалиши учун қулай шароит яратади. Шу сабабли:

🔵қўлларни овқатдан олдин ва кейин ҳамда ҳожатхонадан чиққач, доимо совунлаб ювиш;

🔵ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ)га чалинган беморлар билан яқин мулоқотни чеклаш лозим.

😷 2. Шамоллаганда уйда қолиш.

🌧 Кузда грипп ва ЎРВИ касалликлари ҳаво-томчи йўли орқали тез тарқалади. Шу боис: 

🔺 болада шамоллаш белгилари кузатилса, уйда қолиши зарур. Чунки бундай ҳолатда мактабга бориш, касалликнинг бошқаларга ҳам юқишига сабаб бўлади.

👕  3. Кийим-кечак ҳавога мос бўлиши керак.

🍃 Куз ҳавоси ўзгарувчан. Бир кун иссиқ, бир кун эса салқин бўлиши мумкин. Шунинг учун:

🟡мавсумга мос, яъни жуда енгил ҳам, жуда қалин ҳам кийинмаслик;

🟡 нам уст-бошда юрмаслик ва уларни тезда алмаштириш лозим.
  
🫕 4. Тўғри овқатланиш ва кучли иммунитет.

🍳 Ҳар бир бола мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши учун унинг таомланишига алоҳида эътибор қаратиш керак. Жумладан:

🔴рационда кўпроқ мевалар (олма, хурмо, анор), сабзавотлар (карам, лавлаги, брокколи, бақлажон, саримсоқпиёз), кўкатлар, сут ва балиқ маҳсулотлари, товуқ гўшти, тухум, ловия, нўхот каби егуликлар бўлиши;

🔴совуққа қарши дамлама (занжабил, лимон, асал билан) ичиш;

🔴турли ширинликлар, газли ва энергетик ичимликлар, “чипс” ҳамда “сухарик”ларни истеъмол қилмаслик зарур.

🛋  5. Уйқу ва дам олиш тартибига риоя қилиш.

🛏 Мактаб ёшидаги болалар ҳар куни 8–10 соат тиниқиб ухлаши тавсия этилади. Чунки бундай ҳордиқ иммунитетни мустаҳкамлаб, ўқишда фаол бўлишга ёрдам беради. Шу боис:

🔵болаларнинг эрта уйқуга ётиши ва ухлашдан аввал телефон ёки планшет ўйнамаслигини назорат қилиш;

🔵уларни ҳар куни бир вақтда ухлаб, бир пайтда туришга одатлантириш лозим.

📎 6. Шахсий гигиенага риоя қилиш.

🔎 Болалар ҳар куни:

🟢юз-қўлларини ювишга одатланиши;

🟢тишларни кунда 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун) тозалаши;

🟢кийимларини тез-тез алмаштириши керак.

‼️ Агар болалар гигиена ва саломатлик қоидаларига қанчалик эрта одатланса, ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етади.

➕ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring